АҚШда уч нафар юқори лавозимли генерал ишдан бўшатилди
Суратда Пентагон раҳбари Пит Хегсет ва армия штаби бошлиғи Рэнди Жорж
Пентагон раҳбари Пит Хегсет кеча, 2 апрель куни армия штаби бошлиғи генерал Рэнди Жоржнинг ишдан бўшатилганини эълон қилди. Бу ҳақида «Контехт» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, АҚШ армиясининг трансформация ва ўқув қўмондонлиги бошлиғи генерал Девид Ходне ва армия руҳонийлари корпуси бошлиғи генерал майор Уильям Грин ҳам ўз лавозимидан озод этилган.
«The Washington Post» нашри Яқин Шарқдаги кескинлик, хусусан, Эрон билан уруш пайтида генералларнинг тўсатдан ишдан бўшатилишини ғайриоддий деб атаган.
Маълумот учун, ўтган йил бошида президент Дональд Трамп маъмурияти кўплаб юқори мартабали ҳарбий зобитларни ишдан бўшатганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг