АҚШда шифохонада амалга оширилган отишма оқибатида икки нафар ҳамшира ҳалок бўлди
Иллюстратив фото
АҚШнинг Техас штати Даллас шаҳридаги шифохонада содир бўлган отишмада икки нафар ҳамшира ҳалок бўлди. Бу ҳақда полиция ва тиббиёт муассасаси вакилларига таяниб, "Fox News" телеканали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, жиноятчи шифохонада ўқотар қуролдан ўт очган. Оқибатда касалхонанинг туғруқхона бўлими ишчилари ҳалок бўлган. Полиция ҳужумчини яралаб, қўлга олишга муваффақ бўлган. Шундан сўнг у бошқа шифохонага олиб кетилган.
Жиноятчининг ва ҳалок бўлганларнинг шахси маълум қилинмаган. Полиция воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг