АҚШда рекорд: Ҳар дақиқада битта одам вафот этяпти

12:00 09 Апрель 2020 Дунё
1147 0

АҚШда коронавирус қурбонлар сони ўтган бир кеча-кундузда 1965 тани ташкил этди. Бу янги антирекорд саналади, дейилади Жонс Хопкинс университети маълумотида.

COVID-19 туфайли жами 14 768 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу кўрсаткич бир кун олдин 12 803 нафарни ташкил этганди.

Коронавирусни юқтирганлар сони 431 минг кишига етди, 23 минг киши тузалди.

Аввалроқ АҚШ президенти яқинда 100 мингдан 200 минггача одам вафот этиши мумкинлигини айтиб, аҳолини энг оғир ҳафталарга тайёр туришга чақирганди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер