АҚШда қор бўрони сабаб 3 миллиондан ортиқ аҳоли электрсиз қолди
AҚШда қор бўрони туфайли 3 миллиондан ортиқ одам электр энергиясисиз қолди. Бу ҳақда AҚШ Миллий метеорология хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, электрдан узилган аҳолининг 2,8 миллиондан ортиғи Техасда яшайди. Табиий ҳодиса Техасдаги симларнинг яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлди. Шунингдек, Орегон штатининг 300 мингга яқин аҳолиси электрсиз қолди. Бундан ташқари, бўрон туфайли Миссисипи, Оклахома, Миссури, Aрканзас штатларида ҳам электр энергияси ўчди. Жанубий штатлардаги совуқ ҳаводан изоляция қилинмаган сув қувурлари ёрилиб кетди.
«Яқин кунларда ҳарорат янада пасайиши мумкин», дея огоҳлантирмоқда метеорологлар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг