АҚШда коронавирус сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда коронавирус сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда махсус ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Трампнинг сўзларига кўра фавқулодда ҳолат эълон қилиниши коронавирусга қарши кураш учун муҳим чора ҳисобланади. АҚШ президенти коронавирусга қарши кураш учун 50 миллиард долларгача пул ажратилиши мумкинлигини айтди. Фавқулодда ҳолатнинг дастлабки босқичида вирусдан ҳимояланиш учун керакли бўлган воситалар мамлакат бўйлаб тарқатилади.
12 март куни Трамп коронавирусга қарши кураш мақсадида 30 кунга Европа мамлакатларидан АҚШга киришни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилганди.
Маълумот учун, АҚШда ҳозирда 2 294 киши коронавирус юқтириб олган. 50 киши вафот этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг