АҚШда ҳарбий вертолётларнинг тўқнашуви оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди
Фото: Reuters
АҚШнинг Кентукки штатида иккита ҳарбий вертолётнинг тўқнашуви оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди.
Фожиа одатий машғулот вақтида юз берган. Манбада айтилишича, «HH60 Black Hawk» русумли вертолётлар тўқнашиб кетган. Ҳалокат Форт-Кэмпбелл ҳарбий базасида юз берган
«Икки вертолёт бортидаги тўққиз нафар аскарнинг барчаси ҳалок бўлди», деган армия расмийси «ABC News»га.
Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг