АҚШда Эрон билан урушни тўхтатиш тўғрисидаги резолюция рад этилди
АҚШ Конгресси Сенати Америка маъмуриятига Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ваколатини берувчи резолюцияни рад этди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Ҳужжатни 47 нафар қонунчи қўллаб-қувватлади, 52 нафари эса қарши чиқди. Аввалроқ шунга ўхшаш резолюция Конгресснинг Вакиллар палатасида ҳам тўсиб қўйилган эди.
«АҚШ Конституцияси уруш эълон қилиш ваколатини президентга эмас, балки Конгрессга беради. Шунга қарамай, сўнгги ўн йилликларда Америка етакчилари қонунчилар томонидан хорижда ҳарбий куч ишлатиш учун берилган рухсатларни жуда кенг талқин қилиб келишмоқда, жумладан, аслида мутлақо янги бўлган операцияларни бошлаш учун ҳам», — деб ёзади ТАСС.
Сўнгги ойларда Конгресс аъзолари Президент Дональд Трампга Эронга қарши ҳарбий кучни фақат қонунчилик ҳокимиятининг рухсати билан ишлатиш мажбуриятини юкловчи резолюцияларни тайёрлаб келаётган эдилар. Ушбу ҳужжатларнинг бирортаси ҳам қабул қилинмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Умумий мукофот жамғармаси 700 минг евро бўлган шахмат турнири якунланди
- Ўзбекистонда стейблкоинлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади
- Шавкат Мирзиёев маданият ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
- Президент уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Эрон мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортмоқчи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг