АҚШда COVID-19дан 100 минг инсон вафот этиши мумкин

22:50 05 Май 2020 Дунё
1498 0

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда коронавирус қурбонлари бўйича янги прогнозини эълон қилди. У бу ҳақда Fox News журналистларига гапириб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг 100 минг нафари ҳаётдан кўз юмиши мумкин. Бу ўтган галги прогнозлардан анча кўпдир.

“Биз 75-80 мингдан 100 минг нафаргача инсонларни йўқотамиз“, — дея буни “даҳшатли ҳолат“ деб атаган Трамп.

Оқ уй раҳбари 15 апрель куни АҚШда коронавирус чўққиси ортда қолганини эълон қилганди. Кейинроқ эса қурбонлар сони 60-65 минг нафарга етиши, агар ҳукумат ҳеч нарса қилмаганида, 2,2 млн. киши дунёдан кўз юмиши мумкинлигини таъкидлаганди.

Айни пайтга келиб дунёда тождор вирусга чалинганлар сони 3,5 млн. атрофида бўлса, шуларнинг учдан бир қисми АҚШдадир. Мамлакатда 70 мингдан зиёд инсон вафот этган, 160 мингдан ортиғи тузалган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер