АҚШ ядровий қуроллар учун 17 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратмоқчи
Иллюстратив фото
Америка Қўшма Штатлари 2023 йилда ядровий қуроллар учун 17 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратмоқчи.
АҚШ расмийлари мамлакат ядровий арсеналига 17 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратмоқчи. Бу ҳақда АҚШнинг 2023 йилги бюджети лойиҳасида қайд этилган.
Ҳужжатга кўра, улар ядровий хавфсизлик дастурлари учун 22,1 миллиард доллар ажратишни режалаштирган. Шундан 17,1 миллиардга яқини ядровий қуролларга, 2,5 миллиарди ядровий қуролларни тарқатмаслик масалаларига, 2,1 миллиарди денгиз реакторларига йўналтирилади.
Келгуси йил бюджети лойиҳаси АҚШ Конгрессининг икки палатаси томонидан тасдиқланиши керак. Шундан сўнг уни АҚШ президенти Жо Байден имзолайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг