АҚШ ва Исроил Натанз ядровий иншоотига ҳужум қилди – Эрон ОАВ
Эрондаги оммавий ахборот воситалари АҚШ ва Исроил Натанз ядровий иншоотига ҳужум уюштиргани тўғрисида хабар тарқатди.
Маълумот учун, мазкур объект Эрон ядровий дастурининг асосий марказларидан бири бўлиб, у ерда уранни бойитиш ишлари амалга оширилади. Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан Вашингтон ёки Тель-Авив томонидан расмий изоҳ берилмаган.
Натанз иншооти Теҳрондан тахминан 250 километр жанубда, Исфаҳон вилояти ҳудудида жойлашган бўлиб, у мамлакатдаги асосий уранни бойитиш майдони ҳисобланади. Мазкур технология атом электр станциялари учун ёқилғи ишлаб чиқаришда ҳам, ядровий қурол яратишда ҳам қўлланилиши мумкин. Шу сабабли иншоот аввал ҳам бир неча бор ҳужумлар нишонига айланганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг