АҚШ Украинага «ақлли» бомбалар етказиб бериши кутилмоқда — WSJ
Фото: AP
Шу йилнинг 3 февраль куни Америка Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги пакетини эълон қилиши кутилмоқда. Ушбу пакетга кичик диаметрли GLSDB «ақлли» бомбалар ҳам киради. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» нашри ўз манбаларга таяниб хабар берди.
Яъни, жума куни эълон қилиниши мумкин бўлган АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамининг навбатдаги партияси биринчи марта узоқ масофали ақлли бомбаларни ўз ичига олади.
GLSDB M270 ва M142 HIMARS ер усти ракета тизимларидан учирилади. Ушбу турдаги қурол кичик диаметрли бомбани ўзгартириш натижасида яратилган бўлиб, унга ракета двигатели қўшилган. Бомба 151,3 километр масофадаги нишонга аниқ зарба бера олади.
Олдинроқ, «Bloomberg» АҚШ Украинага 2 миллиард долларлик узоқ масофага учувчи артиллерия қуролларини етказиб беришни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг