АҚШ сув ости кемаси Россия ҳудудига кириб келди — Россия мудофаа вазирлиги

22:21 12 Февраль 2022 Дунё
3476 0

Фото: U.S. Navy

Россия ҳудудий сувликлари бўлган Курил оролига АҚШнинг «Виржиния» тоифасидаги сув ости кемаси кириб келган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Манбада АҚШ сув ости кемаси Россиянинг ҳудудий сувларига кириб келди. Шу билан бирга, кема дастлаб рус ҳарбийларининг рус ва инглиз тилларидаги огоҳлантиришларига эътибор бермади, дейилади.

Шундан сўнг Россия давлат чегарасини сув ости муҳитида қўриқлаш бўйича йўриқномага мувофиқ Тинч океан флоти «Маршал Шапошников» фрегати экипажи тегишли воситаларни қўллаган, — дейилади вазирлик хабарида. 

Кейин АҚШ сув ости кемаси тезлик билан Россия ҳудудий сувларини тарк этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер