АҚШ ўзининг асосий душманини эълон қилди

13:14 01 Май 2018 Дунё
4054 0
Фото: Вести

АҚШнинг энг асосий ва қўрқинчли душмани Россия ёки Хитой эмас, балки уни техник инқирозга тобора яқинлаштираётган ўзининг давлат қарзларидир.

Маҳаллий “National Interest” журналининг ёзишича, Конгресснинг бюджет бўйича бошқармаси сўнгги маълумотларига кўра, АҚШнинг давлат қарзлари бугунги кунда ЯИМнинг 1,6 фоизини ташкил этади. Бу федераль киримнинг бор-йўғи 9,4 фоизига тенгдир. 

Бироқ таҳлилчиларнинг айтишича, 2022 йилга келиб мазкур рақамлар мос равишда 2,7 ва 16 фоизга ўсади. Агар воқеалар энг ёмон сценарий бўйича ривожланса, қарзлар федераль киримнинг 20 фоизигача ҳам етиши мумкин. 

Бу америкаликлар ишлаб топган ҳар бешинчи долларини қарзни тўлаш учун беришига тўғри келишини англатади.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер