АҚШ Конгресси ўз ходимларига “WhatsApp”дан фойдаланишни тақиқлади
Фото: Reuters
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси ўз ходимларини “WhatsApp”дан фойдаланишдан огоҳлантирди. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берди.
Вакиллар палатасининг бош маъмурий директори Кэтрин Шпиндор электрон почта орқали ходимларга махфийлик хавфлари туфайли мессенжердан воз кечишни тавсия қилди.
Ходимларга 30 июндан бошлаб ноутбуклари ва мобил қурилмаларига иловани юклаб олиши тақиқланган. Уни ўрнатилган ходимлардан эса ўчириш сўралган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг