АҚШ Хитой Россияга ёрдам берса жиддий оқибатларга дуч келиши билан таҳдид қилди

01:45 19 Апрель 2022 Дунё
963 0

Фото: АР

Хитой Россияга қурол етказиб берса ёки санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берса, жиддий оқибатларга дуч келади. Бу фикрларни АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайс айтиб ўтди.

«Агар Хитой Халқ Республикаси Россияга қурол етказиб бериш устида ишласа, Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берса, бу нафақат биз томондан, балки иттифоқчи ҳамкорларимиз томонидан ҳам жиддий оқибатларга олиб келади», дейди Прайс.

Аввалроқ, АҚШ молия вазири ўринбосари Уолли Адейемо Россияга қарши санкцияларнинг навбатдаги нишони ҳарбий-саноат комплекси эканлигини маълум қилган эди.

Бунгача Қўшма Штатлар иттифоқчилари билан биргаликда Украинадаги «махсус ҳарбий операция» якунланмагунча Россиянинг иқтисодий, молиявий ва стратегик яккаланишини кучайтириш ниятида экани хабар қилинганди. Бу ҳақда молия вазири Жанет Йеллен Вашингтондаги чиқиши чоғида айтиб ўтганди.

Йелленнинг сўзларига кўра, Кремль Россия иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ёки Украинадаги «махсус ҳарбий операция»ни молиялаштириш ўртасидаги танлов олдида қолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер