АҚШ Хитой ўз ҳарбий соҳасини модернизация қилишидан хавотирда — Оқ уй
Фото: Global Look Press
АҚШ Хитой ўз ҳарбий соҳаси модернизация қилишини хавотир билан кузатмоқда ва буни минтақавий барқарорликка таҳдид деб билади. Ушбу фикрларни Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки айтиб ўтди.
Псаки бу билан АҚШ Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Марк Миллининг Хитой гипертовушли ракеталарининг учирилишини СССРда «Спутник 1» учирилиши билан солиштириш мумкинлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
«Ўйлайманки, Милли Хитой ўз ҳарбий соҳасини модернизация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган хавотирни билдирди. Улар минтақадаги кескинликни кучайтирувчи имкониятлар устида ишлашда давом этмоқда ва биз бундан хавотирдамиз», деди Псаки.
Октябрь ойи ўрталарида ОАВ Хитой август ойида гипертовушли ядровий ракетани синовдан ўтказгани ҳақида хабарлар тарқатди. Унга кўра, Хитойнинг гипертовушли ракетаси Ерни паст орбитали фазо бўйлаб айланиб чиқиб, мўлжалдаги нишонга деярли теккан.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг