АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори ўзбекистонлик ўқувчилар билан учрашди
Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги 5-сон мактабига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Саманта Пауэр инглиз тили дарсида қатнашиб, янги методикалар ҳамда USAID кўмагида яратилган янги авлод инглиз тили дарсликларидан ўқувчиларнинг олган тассуротлари билан танишди.
Шунингдек ўқувчилар билан суҳбат жараёнида уларнинг қизиқишлари ва келажакда ўзлаштирмоқчи бўлган касблари ҳақида суҳбатлашди.
Ташриф якунида Саманта Пауэр келгусида ҳам USAID томонидан Ўзбекистонда таълим ислоҳотлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг