АҚШ ислом давлатларининг чақириқларига қарамай Исроилга қурол етказиб беришда давом этади

01:33 22 Ноябрь 2023 Дунё
674 0

Фото: Reuters

АҚШ Ислом давлатларининг чақириқларига қарамай Исроилга қурол етказиб беришда давом этади. Бу фикрларни АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати ходими Метью Миллер айтиб ўтди.

“Йўқ. Бу биз тайёр бўлмаган қадамдир”, — деди у. Миллер, шунингдек, АҚШ Конгресси ҳозирда Исроил ва Украинага қўшимча ёрдам сўровини кўриб чиқаётганига аниқлик киритди.

Аввалроқ, АҚШ Конгресси президент Жо Байден маъмуриятининг Украина ва Исроилга ёрдам сўровини йил охиригача маъқуллашни режалаштираётгани маълум бўлган эди.

Яқин Шарқдаги вазият 7 октабр куни Ғазо секторидан Исроилга Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати жангариларининг кириб келиши, Исроил билан чегарадош ҳудудлар аҳолисининг ўлдирилиши ва 200 нафардан ортиқ, жумладан, болалар, аёллар ва қарияларнинг гаровга олин олиниши билан бирга кескин ёмонлашди.

ҲАМАС ҳужумни Исроилнинг Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади.

Шундан сўнг Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху мамлакат уруш ҳолатида эканлигини эълон қилди. Мамлакат мудофаа кучларининг жавоб операцияси “Темир қиличлар” деб аталди ва унинг мақсади ҲАМАСни йўқ қилиш ҳисобланади.

Охирги маълумотларга кўра, Исроил томонида 1,4 мингдан ортиқ одам можаро қурбони бўлган, 5,2 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.

Исроилнинг Ғазога берган зарбалари натижасида, анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 7 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган ва қарийб 18,5 минг киши яраланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер