АҚШ Эронга қарши операция учун ҳар куни 900 миллион доллар сарфламоқда
АҚШ Эронга қарши ҳарбий операция ўтказиш учун ҳар куни 900 миллион доллар маблағ сарфламоқда. Бу ҳақда Америка Сенатидаги республикачилар етакчиси Жон Тун маълум қилди, унинг сўзларидан «Интерфакс» иқтибос келтирмоқда.
«Бу жуда катта рақам, лекин менимча, биз яхши позициядамиз. Биз ўз мақсадларимизга эришмоқдамиз. Бу бажарилиши лозим бўлган муҳим миссия ва у яқин орада якунланишига умид қиламан», — деди Тун.
Аввалроқ хорижий ОАВ АҚШ қуролли кучларининг Эронга берган илк зарбалари ишлатилган ўқ-дорилар қиймати билан ҳисоблаганда 5,6 миллиард долларга тушгани ҳақида хабар берган эди.
Шу ҳафта Оқ уй мудофаа учун қўшимча бюджет сўраши кутилмоқда, ушбу маблағ миқдори ўнлаб миллиард долларни ташкил этиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг