АҚШ араб давлатларининг Ғазодаги можарони ҳал қилиш режаси муваффақиятсизликка учрагани ҳақида хабар берди

17:14 19 Январь 2024 Дунё
560 0

Фото: Reuters

Араб давлатлари томонидан ишлаб чиқилган Ғазо секторидаги вазиятни тартибга солиш бўйича Фаластин давлатини яратиш ва Саудия Арабистони томонидан Исроилни тан олиш йўлида ҳаракат қилиш таклифи, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняьху бошчилигида Вазирлар Маҳкамасида “қоқилган”. Бу ҳақда “Bloomberg” манбаларига таяниб ёзмоқда.

“Бешта араб давлати пинҳона Ғазода урушдан кейинги келишув ҳақида гапирмоқда, бунда уларнинг АҚШ томонидан қўллаб-қувватланиши таъминланган. Муаммо шундаки, келишув боғлиқ бўлган исроилликлар бунга рози эмас”, — дейилади нашр.

Таъкидланишича, унинг муаллифлари минтақадаги узоқ муддатли хавфсизликни таъминлаш учун энг мақбул ечим деб атаган таклифга “ҳозирда эришиб бўлмайди”.

“Bloomberg” билан суҳбатлашган кўплаб расмийлардан иккитаси, Бош вазир Бенямин Нетаняхунинг ўнг қанот коалицияси ҳокимиятда қолар экан, бу жабҳада олдинга силжиш бўлмайди деган.

Қайд этилишича, келишув режасини ишлаб чиқишда иштирок этган давлатлар қаторида Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Миср ва Иордания ҳам бор.

Бунгача Исроил мухолифати етакчиси Яир Лапид Фаластин миллий маъмурияти келажакда урушдан кейинги Ғазо секторини бошқаришда роль ўйнаши мумкинлигини тан олди.​

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер