Апрелда “Бўлажак ёш муҳандислар” фан олимпиадаси ўтказилади

21:34 31 Март 2025 Жамият
397 0

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг апрель ойида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан “Бўлажак ёш муҳандислар” фан олимпиадаси ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ. Умарова ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилди.

“Таълим учун қилинаётган ҳар бир лойиҳа эътиборга лойиқ ва охирги вақтлар ОТМлар ҳам бу масалада жуда фаол! Хусусан, апрель ойида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан “Бўлажак ёш муҳандислар” фан олимпиадаси ўтказилади. Эътиборлиси, ушбу олимпиадада фақат мактаб битирувчилари иштирок этиши ва ўқувчиларимиз физика, математика ҳамда кимё фанларидан билимини синаб кўриши мумкин экан. Бу эса битирувчиларимиз учун яхши имконият.

1-ўрин — “Дамас” автомобили (3 дона)

2-ўрин — 20 млн. сўм (3 нафар ўқувчига)

3-ўрин — 10 млн. сўм (3 нафар ўқувчига) билан тақдирланади.

Айтиш мумкинки, бу каби лойиҳалар ҳам ўқувчиларимизнинг ўз устида янада ишлаши ва билимга қизиқишини оширади” дейилади вазир хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер