Апрель ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,8 % га ошган
Иллюстратив фото
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг апрель ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,8 % га ошган.
Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 11 % га етди.
2023 йилнинг апрель ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,2 фоизга ошган.
Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 0,5 фоизга ошгани кузатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг