"Apple" ва "Google" ўз дўконларидан 1,5 миллионга яқин иловани олиб ташлайди
Иллюстратив фото
"Android" va "iOS" учун ишлаб чиқилган 1,5 миллионга яқин иловалар икки йилдан ортиқ вақт давомида янгиланмагани боис рақамли дўконлардан олиб ташланиши мумкин. Бу ҳақда "The Sun" ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Экспертларининг фикрича, айни пайтда "Google Play" 869 000 та, "App Store"да эса 650 000 та иловаларга деярли мурожаат этилмаяпти.
Таъкидланишича, уларнинг аксариятини болалар орасида машҳур бўлган маълумотномалар ва ўйинлар ташкил этади. Жорий йилнинг апрель ойи охирида Apple "App Store" рақамли дўконидан эскирган иловаларни олиб ташлашини эълон қилди. Ўз навбатида, "Google" ишлаб чиқувчилар томонидан янгиланмаган иловаларни қидирув тизимидан чиқарди.
Қайд этилишича, эски иловалар хакерлик ҳужумига кўпроқ мойил бўлади. Чунки уларда вақт ўтиши билан аниқланган заифликлар учун керакли тузатишлар бўлмаслиги мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг