"Apple" ўз маҳсулотларига сунъий интеллектни жорий этишни режалаштирмоқда
Мутахассисларнинг фикрига кўра, "Apple" июнь ойида чиқармоқчи бўлган "iOS 17"га "Health" иловаси билан боғлиқ янги сунъий интеллект созламалари қўшилади.
Унда кайфиятни кузатиш, электрокардиограмма, "miyopi", рецептлар ва шифокорларнинг лаборатория текширувлари натижаларини кузатиш учун янги созламалар мавжуд.
Келгуси йилда эса "iOS 17"га соғлиқни сақлаш бўйича мутахассис тавсияларини бериб борувчи иловани қўшиш режалаштирилган.
Илова онлайн тарзда қўшимча ҳақ эвазига хизмат кўрсатиб, фойдаланувчиларга жисмоний машқлар қилиш, индивидуал ўқув дастурларини яратиш, овқатланишни назорат қилиш ва уйқуни яхшилаш чораларини кўриш бўйича тавсиялар бериб боради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг