"Apple" "iPhone" жамланмасини яна қисқартиради — ОАВ

23:28 22 Январь 2022 Дунё
1184 0

Фото: Reuters

Францияда "Apple“ смартфонлари энди ”EarPods" (қулоқчин)сиз сотувга чиқаралади. Олдин мазкур мамлакат қонунчилигига биноан Америка компанияси Францияда смартфонларни симли қулоқчинлар билан бирга сотишга мажбур эди.

2020 йилда "Apple" "iPhone 12" тўплами қулоқчин ва қувватлаш қурилмасисиз чиқаришни маълум қилди. Шундан сўнг Францияда қулоқчинсиз смартфон сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди. Шу боис 2020 ва 2021 йилларда Францияда смартфонлар қулоқчин ва қувватлаш қурилмаси билан, аммо алоҳида қутиларда сотилди.

Хабар қилинишича, янги қонун лойиҳаси 2021 йил охирида қабул қилинган. У инсониятнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга қаратилган бўлиб, 24 январдан кучга киради. Ушбу санадан кейин "Apple" бу мажбуриятдан озод бўлиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер