“Антиструмин” иши доирасида 3 нафар тиббиёт ходими қамоққа олинди
Олий суд матбуот хизмати раҳбарининг Platina.uz сайтига маълум қилишича, 2023 йил 7 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг ажрими билан қуйидагиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган:
— Ё.Х.Тўрақулов номидаги республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Ф.Ҳ.;
— ушбу марказ лаборатория мудири, катта илмий ходим, Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош эндокринологи Н.А.;
— 16 ноябрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари, тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ҳ.Ғ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг