Анклав ҳудуд — Сўх туманида ҳам сайловчилар фаол
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 116-Навбаҳор сайлов округи ва халқ депутатлари Сўх туман Кенгашига 27 та, вилоят кенгашига 2 округ ташкил этилган. Жами 30 та сайлов участкасида 45 мингдан зиёд сайловчилар бугунги сайловда иштирок этишмоқда.
— Эрта тонгдан бошлаб сайловчилар келиб, ўз хоҳиш-иродасини билдиришмоқда, — дейди тумандаги 433-сайлов участкаси раиси Раҳматжон Ҳайдаров. — Участкамизда 1128 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлса, уларнинг кўпчилиги илк бор овоз беришди. 4 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди. Умуман олганда, фуқароларнинг ўз конституциявий ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланишлари учун қонун талаблари асосида барча шарт-шароитлар яратилди. Бугун соат 15:00 даёқ сайловчиларнинг 69,6 фоизи ўзларининг овоз бериш ҳуқуқларидан фойдаланишган.
Элёржон ЭҲСОНОВ.
“Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг