Ангренда 11 ёшли қиз «Цефтриаксон» дори воситаси сабабли вафот этди
Маълумотга кўра, воқеа жорий йилнинг 20 октябрида содир бўлган. Сурункали бронхит касаллиги сабаб мунтазам даволаниб келадиган 11 ёшли бемор шифокор кўрсатмасига биноан «Цефтриаксон» антибиотигини қабул қилгани айтилади.
Укол қилинганидан кейин 3 дақиқа ичида беморнинг қўлларида кўкаришлар, кўзларида қизариш, кўнгил айниши бошланган. 10 дақиқа ичида бемор ҳудудий шифохонага олиб борилган, ўша ерда дастлабки юрак уришдан тўхташ ҳолати кузатилган.
Шифокорлар тезкор ҳаракатлар билан юрак фаолиятини тиклашга муваффақ бўлишади. Аммо кейинчалик бу ҳолат яна икки марта такрорланади ва тонгда бемор юраги бутунлай тўхтайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг