«Ангрен–Тўрақўрғон» йўлида замонавий сервис мажмуаси барпо этилмоқда

10:37 18 Ноябрь 2025 Жамият
512 0

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа «Ангрен–Тўрақўрғон» йўлининг Кумидон қишлоғидан ўтувчи қисмида барпо этилмоқда. Халқаро тажриба асосида қурилаётган «Service Point» мажмуаси вилоятда бу йўналишдаги илк лойиҳага айланади.

— Бош пудратчи – “Келажак мега строй” масъулияти чекланган жамияти куни кеча бу ерда тупроқ ишларини бажаришга киришди, — дейди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Соҳадиллаев. — Умумий қиймати 50 млрд сўмни ташкил этадиган лойиҳа келгуси йилнинг учинчи чорагида ниҳоясига етказилади.

Қурилиши бошланган мажмуа таркибида йилига 100 мингдан ортиқ транспорт воситасига хизмат кўрсата оладиган, 24/7 тартибда ишлайдиган замонавий логистика маркази, автотураргоҳлар, техник хизмат кўрсатиш пунктлари, ёқилғи қуйиш шохобчалари, умумий овқатланиш масканлари, шунингдек, замонавий мотеллар барпо этилади. Бу ерда 200 дан зиёд иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш лозимки, вилоят учун янгилик бўлган мазкур «Service Point» мажмуаси йўлбўйи сервисларини, логистика ва автотуризм соҳаларини ривожлантиришда стратегик аҳамият касб этади. У нафақат ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулайликлар яратади, балки ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини оширади, тадбиркорлар учун янги имконият ва истиқболли ташаббусларга кенг йўл очади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер