Ангела Меркел Германия канцлерлигидан кетишга қарор қилди
Фото: Reuters
Ангела Меркелнинг Ганновердаги саноат кўргазмасининг очилишидаги нутқи унинг Германия канцлери сифатидаги сўнгги чиқиши бўлади. Бу ҳақда сиёсатчининг ўзи маълум қилди.
Кейинги парламент сайловлари Германияда 2021 йил сентябрь ойида бўлиб ўтади. 2018 йилда Ангела Меркел бу муддат унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилган эди. Шунингдек, у ҳукмрон «Христиан-демократик иттифоқ» партияси раҳбарлигига ҳам ўз номзодини илгари сурмаган.
2021 йил январь ойида Шимолий Рейн-Вестфалия федерал штати Бош вазири Армин Лашит «Христиан-демократик иттифоқ»қа раҳбар бўлди.
Меркел 2005 йил 22 ноябрда Германия канцлери этиб сайланди ва ушбу лавозимдаги биринчи аёл бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг