Андижоннинг икки туманида «валютчик»лар ушланди

21:23 16 Декабрь 2024 Жамият
310 0

Фото: Прокуратура департаменти 

Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат ва Булоқбоши тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.К. Булоқбоши тумани Гулистон МФЙ ҳудудида фуқаро Ш.Э.га 3 100 долларни 39,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида 5 250 доллари, 94 850 Россия рубли, 1 000 Қирғиз соми ва 50 Евро ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер