“Андижон”дан мағлубият, “Хоразм”дан ғалаба

08:05 04 Апрель 2026 Спорт
146 0

Кеча, 3 апрель куни Ўзбекистон Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда “Хоразм” клуби ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилди.

Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга ғолиблардан Азизбек Аҳроров муаллифлик қилди. Яна бир гол автогол сифатида Равшан Ягудин ҳисобига ёзилди. “Динамо”нинг жавоб голига эса Тил Мавретич муаллифлик қилди.

Куннинг иккинчи баҳсида “Навбаҳор” жамоаси “Машъал”ни қабул қилди. Учрашув 2:1 ҳисобида Наманган клубининг ғалабаси билан якунланди. Голларга “лочинлар”дан Диёр Холматов ва Муҳаммадали Усмонов муаллифлик қилди. “Машъал”нинг жавоб голи эса Влатко Стояновский ҳисобига ёзилди.

Куннинг сўнгги ўйини Самарқандда бўлиб ўтди. Унда ўз майдони таъмирланаётгани сабаб ўз ўйинларини қўшни вилоятда ўтказаётган “Насаф” клуби “Андижон” жамоасини қабул қилди.

Учрашув 1:0 ҳисобида “аждарлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга Муроджон Раҳматов муаллифлик қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер