Андижондаги заводда ҳам йирик ёнғин содир бўлди

10:30 11 Сентябр 2024 Жамият
243 0

Фото: Видеодан кадр

Андижон вилоятидаги заводда ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ФВБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, кеча, 10 сентябрь куни соат 23:58 да Андижон шаҳар Янги айланма кўчасида жойлашган «Uz Koram Ko» МЧЖда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари чақирувга асосан соат 00:06 да айтилган манзилга етиб борган ва соат 00:55 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида МЧЖнинг шамоллатиш вентиляция шахтасида 90 м кв майдонда бўёқ қолдиқлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 сентябрь куни Тошкент вилоятидаги бўёқ ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин юз берган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер