Андижондаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
Видеодан кадр
Андижон вилояти Асака туманида фуқаронинг яшаш уйида ташкил қилинган автосервисда содир бўлган йирик ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокурори томонидан ташкил этилган гуруҳ воқеа жойига борилган ҳолда ўрганилган.
Унда маълум бўлишича, Асака тумани «Нематобод» МФЙ Янгиобод кўчаси 42-уйда ташкил этилган автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчасида ишловчи С. исмли шахсни эҳтиётсизлиги оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида С. исмли шахс ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Асака туман ички ишлар бўлими томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг