Андижондаги қамоқхонада маҳбуслар жанжаллашди. Маҳбуслардан бири вафот этган
Фото: Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 21 март куни соат тахминан 15:00 ларда ИИВ ҳузуридаги ЖИEД 3-сон тергов ҳибсхонасида маҳбус М.С. камерада бирга сақланаётган маҳбус У.Ж. билан ўзаро жанжал оқибатида бир-бирларига тан жароҳатини етказишган.
Маҳбуслардан бири олинган жароҳатлар оқибатида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Яна бир маҳбус муассасага қарашли касалхонада даволанмоқда.
Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг