Андижондаги ноқонуний қурилишларнинг аксарияти турар жой бинолари эканлиги маълум бўлди

15:47 27 Март 2021 Жамият
1606 0

Қурилиш Вазирлиги ишчи комиссияси ҳамда Андижон вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси билан бирга Андижон вилоятида қурилаётган кўп қаватли турар-жой биноларининг қурилиши ўрганилганда бир қатор камчиликлар аниқланди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги хабар берди.

Хусусан, Андижон шаҳар ҳокимининг қарори билан Андижон шаҳри Машраб кўчасида 7 қаватли (1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси, юқори қаватлари турар-жой) бино қурилишига рухсат берилган. Белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори талабларига асосан қурилиш объектига тегишли бўлган шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилган. Бироқ, Республика ишчи комиссияси текширувида лойиҳачи «Андижонфуқаролойиҳа» МЧЖ томонидан Шаҳарсозлик норма ва қоидалари талабларининг бажарилишида камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди. Уларни бартараф этиш бўйича 2021 йилда 2-7/41-сонли ёзма кўрсатма берилган. Берилган ёзма кўрсатмага «Андижонфуқаролойиҳа» МЧЖ томонидан ўз вақтида жавоб берилмаганлиги учун инспекция 35-сонли хат асосида Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 99-моддаси 1-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштириб, Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судига юборган.

Шунингдек, Избоскан тумани ҳокимининг қарори билан Избоскан тумани Пойтуг шаҳри Мирзо Улуғбек МФЙ Янги бозор кўчаси ҳудудида кўп қаватли турар-жой биноси қурилишига рухсат берилган. Қурилиш ишлари эса «Иззатбек савдо капитал» МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.

Ушбу объект бўйича белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилган. Республика ишчи комиссияси текширувида «Иззатбек савдо капитал» МЧЖ мансабдор шахсига Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича 11.02.2021 йилда 03/03-1-сонли ёзма кўрсатма берилган. Ёзма кўрсатма бўйича ташкилот масъул шахси томонидан ўз вақтида қурилишдаги камчиликлар бартараф этилмагани учун Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида 32-сонли баённома ва 32-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 99-моддаси 1-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани судига юборилган.

Андижон шаҳар ҳокимининг қарори билан Андижон шаҳар, Фитрат кўчасида 6 қаватли (1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси, юқори қаватлари турар-жой) бино қурилишига рухсат берилган.

Ушбу объект бўйича ҳам шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилган. Республика ишчи комиссияси текширувида аниқланган камчиликлар бўйича эса ушбу объектнинг иш юритувчисига Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича 09.02.2021 йилда 14-2/006-сонли ёзма кўрсатма берилган. Берилган ёзма кўрсатма бўйича ўз вақтида қурилишдаги камчиликларни бартараф этиб, чора-тадбирларга белгиланган вақтда жавоб берилмаганлиги учун инспекция томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида 36-сонли баённома ва 02.03.2021 йилда 36-сонли хат асосида Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 99-моддаси 1-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судига юборилган.

Балиқчи тумани ҳокимининг қарори билан Балиқчи туман, «Оққўрғон» МФЙ ҳудудида 9 қаватли (1-қаватлари «Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш» шахобчалари, юқори қаватлари турар-жой) объект қуришга рухсат берилган. Қурилиш пудрат ишларини «Стандарт савдо пласт» МЧЖ олиб бормоқда. Ушбу турар жой бўйича белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилган. Республика ишчи комиссияси текширувида аниқланган камчиликлар бўйича эса уларни бартараф қилиш юзасидан 12.02.2021 йилда 02-8/7-сонли ёзма кўрсатма берилган. Берилган ёзма кўрсатма бўйича масъул шахс томонидан ўз вақтида қурилишдаги камчиликлар бартараф этилмагани учун инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 99-моддаси 1-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Балиқчи тумани судига юборилиши учун ҳужжатлар тайёрланди.

Андижон шаҳар ҳокимининг қарори билан Андижон шаҳар «Яйилма» МФЙ, 4-қаватли турар-жойлар ҳудудида “And Ravnaq Construction” МЧЖга 5 қаватли турар-жой биноси қурилишига рухсат берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори талабларига асосан қурилиш объектига тегишли бўлган шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштирилишида бузилишлар мавжуд яъни объект Андижон шаҳар Бош режасига киритилмаган ҳамда лойиҳа «Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши» томонидан кўриб чиқилмаган, баён олинмаган.

Республика ишчи комиссияси текширувида аниқланган камчиликлар бўйича лойиҳа муаллифи «Меъмор арч концепт» МЧЖга Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича 02.02.2021 йилда 2-7/2-м-сонли ёзма кўрсатма берилган. Берилган ёзма кўрсатмага лойиҳа муаллифи «Меъмор арч концепт» МЧЖ директори томонидан ўз вақтида жавоб берилмаганлиги учун инспекция томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида 34-сонли баённома расмийлаштирилган ва 34-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 99-моддаси 1-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судига юборилган.

Избоскан тумани ҳокимининг қарори билан Избоскан тумани, «Даминбойчек» МФЙ ҳудудида 2 дона 5 қаватли турар-жой бинолари қурилишига ва лойиҳа-смета ҳужжатларини амалга оширишга рухсат берилган. Қурилиш пудрат ишлари эса “MIDX” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Ушбу объект бўйича белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилган. Республика ишчи комиссияси текширувида қурилишнинг иш юритувчисига Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича 12.02.2021 йилда 4863-сонли кўрсатма берилган. Берилган ёзма кўрсатма бўйича ўз вақтида қурилишдаги камчиликлар бартараф этилмагани учун инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 99-моддаси 1-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани судига юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ппотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПК 5886-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор Низомига асосан Андижон вилоятида ҳам «2020 йилда қишлоқ жойларида янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар» қуриб, аҳолига қулайлик яратиб бериш мақсадида Хўжаобод тумани ҳокимининг 30.12.2019 йилдаги 1725-қ сонли қарори билан Хўжаобод тумани, Иттифоқ массивидаги 5-7 қаватли турар-жой биноси қурилишига ер майдони ажратиб берилган.

Ушбу объект бўйича белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирган. Қурилиш пудрат ишлари «Барака Файз ихтисослашган қурилиш» МЧЖ томонидан олиб борилмоқда. Ушбу қурилишнинг иш юритувчисига аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича инспекция томонидан 12.02.2021 йилда 02-8/4-сонли ёзма кўрсатма берилган. Берилган ёзма кўрсатма бўйича ўз вақтида қурилишдаги камчиликлар бартараф этилмагани боис Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 99-моддаси 1-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод тумани судига юбориш учун ҳужжатлар тайёрланган.

Андижон шаҳар Бухоро кўчасида 9 қаватли, 1-қаватини савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси, юқори қаватлари 101 хонадонли турар-жой биносининг қурилиш ишлари «Смарт панель ҳамкор» МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори талабларига асосан шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилган. Ушбу қурилишнинг иш юритувчисига Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича ёзма кўрсатма берилган. Масъул шахс томонидан берилган ёзма кўрсатма бўйича ўз вақтида қурилишдаги камчиликлар бартараф этилмагани учун инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 99-моддаси 1-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод тумани судига топширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер