Андижондаги махсус қабулхонада ҳарорат қай даражада?

17:23 20 Декабрь 2023 Жамият
423 0

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижондаги минтақавий вакили Вилоятдаги Маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун Махсус қабулхонага мониторинг ташрифини амалга оширди.

140 нафар ҳуқуқбузарларни сақлашга мўлжалланган Махсус қабулхонада ўрганиш куни 112 нафар шахс сақланаётганлиги аниқланди.

Мониторинг давомида маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, сайр қилиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, санитария шароитлари ўрганилди ва хоналарнинг иситилиши ҳолати текширилди.

Омбудсман минтақавий вакили Махсус қабулхонада сақланаётган шахслар билан якка тартибда ва жамоавий суҳбатлар ўтказиб, уларнинг шароитлар ва ходимларнинг муомаласи ҳақидаги фикрларини ўрганди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер