Андижондаги бозор яқинида йирик ёнғин юз берди
Видеодан кадр
Андижон шаҳар Найман кўчаси ҳудудида жойлашган озиқ-овқат сақлаш омборида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 6 февраль куни соат 13:06 да 112 тизими орқали Андижон шаҳри Найман кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркорга тегишли бўлган озиқ овқат сақлаш омборида (бозор ҳудудида бўлмаган) ёнғин юз бергани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:13 да ҳодиса жойига етиб борган ва 13:36 да ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган.
Аниқланишича, ҳодиса оқибатида озиқ овқат сақлаш омборининг 75 квадрат/метр майдонда шифт-том қисми ва озиқ овқат маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан 800 квадрат/метр майдони сақлаб қолинган.
«Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ», дейилади ФВБ хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг