Андижонда юк машинаси ёниб кетди

10:30 20 Март 2025 Жамият
159 0

Фото: Андижон ФВБ

Андижон вилоятида «Зил» русумли юк транспорт воситаси ёниб чиқди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 19 март куни соат 22:00 лар атрофида Асака тумани «Навоий» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлида содир бўлган.

1994 йилда туғилган ҳайдовчи У.Ш. ўзининг бошқарувида бўлган «Зил-130» русумли юк транспорт воситасини «А-373 Тошкент-Ўш йўлининг Шаҳрихон» йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида транспорт воситасининг электр симларидан чиққан қисқа туташуви сабаб юк машинасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ФВБ Олтинкўл туман бўлими ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ФВБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер