Андижонда яна бир халқаро меҳмонхона иш бошлади
Фото: Халқ сўзи
Андижон шаҳрида сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган «Андижон» халқаро меҳмонхонаси иш бошлади. Унда хорижлик сайёҳларга жаҳон талаблари даражасида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

— Дунёнинг йигирмадан зиёд мамлакатларида хизмат сафарида бўлганман, — дейди россиялик ишбилармон Абдулатиф Назаров. — Ҳар бир давлатдаги меҳмонхоналарнинг хизмат кўрсатиш услуби турлича. Бу борадаги тажрибамдан келиб чиқиб айта оламанки, Андижондаги ушбу янги меҳмонхона замонавий мезонларга тўла жавоб беради. Бу ерда Соғломлаштириш маркази, бассейн, сауна, ресторан ва бошқа хизмат кўрсатиш турлари мавжуд. Қолаверса, минг ўринли тантаналар саройидан маҳаллий аҳоли ҳам бемалол фойдаланиши режалаштирилган. Умид қиламанки, бу манзил хорижий меҳмонларнинг Андижондаги доимий тураргоҳига айланади.
"Agrotour technovation" МЧЖ томонидан 6,5 млн. доллар маблағ ҳисобига қад ростлаган меҳмонхона 203 ўринга мўлжалланган бўлиб, 70 та янги иш ўрни яратилди.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг