Андижонда яна бир истиқболли лойиҳага киришилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Республикамизда тадбиркорлар, айниқса, хорижий инвесторлар учун қулай шароит яратилиши кўплаб истиқболли лойиҳаларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Хитой давлатининг «TIAN JIAO HONGAN AGRICULTURE HIGHTECH» MЧЖ томонидан 8 гектар ер майдонида қиймати 8,4 миллион долларни ташкил этган «Қалампир маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш саноат парки» лойиҳаси шулар жумласидан.

Айни пайтда лойиҳага доир қурилиш ишлари бошлаб юборилди. У фойдаланишга топширилгач, 100 та янги иш ўрни яратилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг