Андижонда узоқ йиллик танаффусдан сўнг кўп қаватли уйларни иссиқлик манбаи билан таъминлаш йўлга қўйилди  

15:02 12 Ноябрь 2021 Жамият
685 0

Фото: "Халқ сўзи"

Андижон вилоятида, ниҳоят, узоқ йиллик танаффусдан сўнг кўп қаватли уйларни иссиқлик манбаи билан таъминлаш йўлга қўйилди. Бунинг учун Италия технологиялари асосидаги “Ақлли” қозонхона ишга туширилди.

-Кўп қаватли уйларни иситиш доим муаммо бўлиб келган,-дейди Андижон шаҳар “Ўзбегим” МФЙдаги кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи Санобархон Аҳмаджонова. –Сабаби, табиий газ ошхона хизматлари учун, электр энергияси маиший хизматлар учун тавсия этилган бўлиб, кўмир ёки ўтин ёқилгани ҳолатда жарима чораси қўлланиб келинган. Шундай шароитда уйни нима билан иситиш мумкин? Аввал шароит яратиб қўйиш керак, сўнг амалдаги тартибларга риоя этишни талаб қилиш ўринли бўлади. Шу ойдан бошлаб иссиқлик манбаи таъминотининг йўлга қўйилгани бизни қиш кунлари қийнайдиган муаммолардан халос этди.

Ҳозирда синов тариқасида 16 қаватли иккита уйда фаолияти йўлга қўйилган қозонхона “Иссиқлик манбаи” ДУК томонидан назоратга олинган. Келгусида аҳолини иссиқлик энергияси билан таъминлаш марказлашган, локал ва индивидуал иссиқлик таъминоти тизимлари орқали амалга оширилади.

Саминжон ҲУСАНОВ, "Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер