Андижонда ун тақчиллигига барҳам берилмоқда

13:14 20 Апрель 2020 Жамият
861 0

Рустамжон ЭШОНОВ олган суратлар

Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрель кунги йиғилиш баёнидан келиб чиқиб, давлат ресурсларидан ажратиладиган ун ҳажмларини вақтинчалик тартиб асосида чакана савдо, қолипли нон ишлаб чиқарувчи, ижтимоий соҳа муассасалари, қайта ишловчи ва макарон ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилиниши ва истеъмолчиларга кафолатли етказиб берилиши тўлиқ назоратга олинди. Натижада“Асакадон”, “Андижондонмаҳсулотлари” ва “Қўрғонтепадон-маҳсулотлари” акциядорлик жамиятларидан харид қилинган 154,4 тонна ун маҳсулотлари маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали аҳолига сотилиши таъминланди.

Рустамжон ЭШОНОВ олган суратлар

-Бундан халқимиз жуда миннатдор,-дейди Қўрғонтпепа туманидаги Ғайрат МФЙда истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси ШарофатхонКаримова. –Энди ун тақчиллиги кузатилмайди, карантин пайтида соатлаб навбат кутишларга ҳожат йўқ. Ҳар ким ўзига тегишли бўлган унни қулай пайтда харид қилиши мумкин.

Рустамжон ЭШОНОВ олган суратлар

Шунингдек, мутасадди идоралар вакиллари томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан асосий турдаги маҳсулотлар нархларини сунъий ошириб сотаётган 86 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, улардан 70,3 млн. сўмлик маҳсулот мусодара қилинди.

Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”

Рустамжон ЭШОНОВ олган суратлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер