Андижонда талабалар янги уйга кўчиб ўтдилар
Фото: «Халқ сўзи»
Андижон вилоятидаги мавжуд олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 10 минг нафарга яқин ёшларнинг яшаш шароити ўрганилганида уларнинг 1 минг 800 нафарида турар жой муаммоси борлиги аниқланди. Вилоят ҳокимлиги томонидан бу масалани ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Андижон давлат тиббиёт институтида 400 ўринли талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди.
— Шу пайтгача ижара уйда яшадим, — дейди талаба Исфандиёр Орипов. — Талабалар уйига кўчиб ўтганимдан сўнг вақтимдан ҳам, нақдимдан ҳам тежаяпман. Энг қувонарлиси, бу ердаги ҳамма шароит талабаларга мослаштирилган. Яъни бўш пайтимизда китоб ўқишимиз, маънавий тадбирларга тайёргарлик кўришимиз, спорт билан шуғулланишимиз мумкин. Беш қаватли янги бинонинг биринчи қаватида қандолат ва тикув цехлари ҳам ташкил этилган бўлиб, уларда талабалар ишлаб, даромад топиш имконига эгалар.
Шу кунгача ётоқхонага эҳтиёжи бор талабаларнинг 1 минг 464 нафари янги барпо этилган турар жойларга кўчиб ўтдилар.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг