Андижонда талабалар учун автобуслар қатнови йўлга қўйилди
Фото: Саминжон Ҳусанов / Халқ сўзи
4 октябрдан бошлаб Андижон шаҳридаги мавжуд олий таълим муассасалари йўналишларида автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бундан, табиийки, талабалар ғоятда хурсанд.
– Мен Андижон давлат университетида таҳсил оламан, - дейди Махлиё Рўзиева. – Вилоят марказидаги 3-кичик даҳадан то университетгача иккита “Дамас”га чиқишимга тўғри келарди. Автобус қатнови йўлга қўйилгач, кунлик харажатимдан 10 минг сўм тежайдиган бўлдим. Бу бир ойда 200-300 минг сўм ёнимда қолади, дегани. Талабалар учун автобусда йўл ҳақи атиги минг сўм.
Талабаларни ижтимоий ҳимоялаш, уларга қулайлик яратиш мақсадида куни кеча Андижон вилоятига 14 та янги автобус олиб келинди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг