Андижонда сув танқислиги шароитида ундан оқилона фойдаланиш чоралари белгиланмоқда

15:25 02 Февраль 2024 Жамият
241 0

Избоскан туманида сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Рустамжон Қаршиев бошчилигида ўтказилган сайёр қабулда қишлоқ хўжалиги соҳасида сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш ва обиҳаётни етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларга ечим изланди.

— Ўз оқими билан сув етиб бормайдиган “Чек ёр” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фермер хўжаликлари экинларини суғоришда бир талай муаммолар мавжуд. Айниқса, айни сув керак пайтда электр ўчиши ёки насосларнинг ишламай қолиши қийинчиликлар туғдирмоқда. — дейди туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси раҳбари Абдулатиф Юсупов. — Сайёр қабул давомида фермер хўжаликлар раҳбарларининг бу борадаги мурожаатлари тингланди ва жойида ўрганилиб, зудлик билан зарур чора-тадбирлар белгиланди. Ҳар бир фермер хўжалигида суғориш ишлари ўз вақтида белгиланган меъёр асосида ташкил этиш учун масъуллар бириктирилди.

70 нафардан зиёд фермер хўжаликлари ва кластер раҳбарлари иштирок этган ушбу тадбирда сув насосларининг ишлаш тизими, ички суғориш тармоқларининг ҳолати, зах қочириш коллекторлари ва қудуқлар билан боғлиқ 20 дан зиёд мурожаат ижобий ҳал этилди.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер