Андижонда «Spark» билан тўқнашган «Матиз» ағдарилиб кетди
Фото: Андижон ЙҲХБ
Андижон шаҳрида «Spark» ва «Matiz» иштирокида йўл-транспорт содир бўлди. Бу ҳақда Вилоят Йўл ҳаракати бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа бугун, 3 апрель куни соат 12:15 ларда Андижон шаҳар Миллий тикланиш кўчасида юз берган. 58 ёшли ҳайдовчи Б.И. ўзининг «Matiz» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, белгиланган жойдан чапга кескин бурилиб юбориши оқибатида, қарама-қарши томондан келаётган «Spark» русумли автомашина билан тўқнашиб, ағдарилиб кетган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, бироқ автомашиналар техник шикастланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг