Андижонда “Рақамли водий” оромгоҳи иш бошлади

17:39 31 Июль 2023 Жамият
357 0

Фото: “Халқ сўзи”

Унда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонда дастурчи, дизайн ва рақамли маркетинг йўналишларида таҳсил олувчи 60 нафар ёш етакчи-мутахассис жам бўлишди.

— Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, аҳолишунослик жамғармаси, Андижон шаҳридаги “Рақамли шаҳар” технопарки ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу оромгоҳда мавжуд йўналишлар бўйича қўшимча билимлардан ташқари бизнесни ташкил этиш, барқарорлаштириш, унда рақамли маркетингни ривожлантириш мавзуларидаги машғулотлар ҳам ташкил этилди,—дейди тадбир координатори Акмалжон Аҳмадалиев. —Ушбу лойиҳадан асосий мақсад, нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни давлатларда ҳам ёшлар ўртасида IT йўналишини ривожлантириш, бу бўйича таҳсил олаётган йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзаро ҳамкорликда халқаро таълим тизимини жорий этишдан иборатдир.

Оромгоҳ ахборот технологияси мутахассислари билимини замонавий мезонлар асосида шакллантириш, ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган ёшларни жаҳон тажрибаси билан таништириш орқали соҳа тараққиётига ҳисса қўшади.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер