Андижонда оралиқ масофани сақламаган «Nexia-2» «Captiva»га бориб урилди

13:19 02 Март 2026 Жамият
293 0

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ муносабат билдирди.

Унда айтилишича, кеча, 1 март куни соат 22:20ларда, Андижон шаҳар «Яхши» МФЙ Пирмуҳаммедов кўчасида, ҳайдовчи 2005 йилда туғилган А.Қ. ўзининг «Nexia-2» русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётиб, оралиқ масофа сақлай олмасдан, олдинда иккинчи тасмадан биринчи тасмага ўтаётган «Captiva» русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, транспорт воситалари техник шикастланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер