Андижонда маънавият соҳасида форум бўлиб ўтди
Фото: “Халқ сўзи”
Республика маънавият ва маърифат Кенгаши Андижон вилоят бўлими томонидан “Янги маънавий макон яратиш, маърифатли жамият қуриш сари” шиори остида форум бўлиб ўтди.
Тадбир қатнашчилари ўндан ортиқ меҳнат жамоалари ва ўқув юртларида бўлишиб, маънавият соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар ва келгуси вазифалар юзасидан ўзаро кенгашиб олдилар. Шунингдек, “Умумтаълим мактабларида маънавий тарбиянинг янги шакллари”, ”Катталар ибрати – маънавият сабоғи”, “Маънавий тарбия: Муаммо ва ечим” каби мавзуларда маърузалар тингланиб, давра суҳбатлари ташкил этилди.

— Таълим-тарбияда ҳаммамиз тенг муаллим, устозмиз,—дейди форум иштирокчиси, меҳнат фахрийси Махбубахон Музаффарова. —Оилада ота-она, мактабда ўқитувчи, жамиятда эса биз катталар мана шу масъулиятни ҳар биримиз танамизда ҳис қилишимиз шарт. Бунинг учун ўзимиз ибрат бўлишимиз лозим. Мана шу маънавиятдир! Форум айнан шу жиҳатларга эътибор қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Тадбирнинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, унда муҳокама қилинган масалалар келгусида бажарилиши муҳим бўлган вазифалар учун дастуриламал вазифасини ўташга асос қилиб олинди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг